Кейнни суперклуб “овламоқда”

“Тоттенхэм” раҳбарияти Ҳарри Кейнни ушлаб қолиш учун уни сўраган жамоалардан жуда катта бадал пули талаб қилмоқда.

Бироқ, харажатдан қочмайдиган клуб топилди. ПСЖга яқинда бош мураббий этиб тайинланган Луис Жнрике англиялик футболчини ўз жамоаси сафида кўрмоқчи.

Маълумотларга қараганда, Париж клуби вакллари “Тоттенхэм” билан музокара бошлаган. ПСЖ 29 ёшли ўйинчига беш йиллик шартнома ва ҳар мавсум учун 16 миллион евро маош таклиф қилмоқда.

Кейннинг ўзи ҳам Луис Энрике қўл остида тўп тепишга қарши эмас. Фақат ҳужумчи парижликлар билан уч йиллик шартнома тузишни истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!