Ads

Жорий йилнинг 25 август куни профессионал боксчимиз Олим Назаров WBO international Flyweight Title чемпионлик камари учун ринга кўтарилади. “Кичик Тайсон” номи билан машҳур ҳамюртимизга филиппинлик Иван Сориано рақиблик қилади. Иван ҳам юртдошимиз каби жуда тажрибали ҳисобланади. У профи рингда 23 маротаба жанг ўтказиб, уларнинг 20 тасида(10 та нокаут) ғалаба қозонган. Икки бор мағлубиятга учраб, бир бора дуранг қайд этган. Ҳамюртимиз ҳам рақиби каби 23 та жанг ўтказиб, уларнинг 18 тасида ғалаба ва беш бора мағлубият қайд этган.

Эслатиб ўтамиз: Олим Назаров ҳозирда Жанубий Кореянинг “ Cocky Buffalo” промоутерлик компанияси сафида Вьетнамда машғулотлар олиб бормоқда.

photo_2019-03-29_17-34-19

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Juraev Akram
07/07/2019 10:18
Kichik taysonga omad yor bolsin chempionlar kopayaversin