Киевда икки нафар ҳамюртимиз жанг қилади
Эртага, Украина пойтахти Киев шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, мазкур кечада икки нафар ўзбекистонлик боксчи навбатдаги жангларини ўтказади. 69,9 кгда Улуғбек Собиров (9-0-0-5 КО) мағлубиятсиз одимлаётган мезбон Дмитрий Митрафонов (7-0-1-5 КО) билан тўқнаш келса, 63,5 кг вазнда Шоҳруҳ Ашуров (2-1-1) яна бир украиналик Юрий Вишняков (4-0-0-2 КО)га қарши жанг қилади.
Бугун, вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. Унда боксчиларимиз белгиланган вазн меъёрини бажара олишди.
Фикрлар