Кикбоксинг. Фарғонада Ўзбекистон кубоги бошланди!

Шу кунларда Фарғона шаҳрида болалар, ўсмирлар, ёшлар, катталар, қизлар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон кубоги чемпионатини ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Кикбоксинг ассоциацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

“САМО” спорт комплексида ўтказилаётган мусобақада 7 ёшдан 40 ёшгача бўлган кикбоксингчилар иштирок этмоқда.

Бугун Кик-лайт, лайт-контакт, фул-контакт ва лоу-кик йўналишлари бўйича беллашаётган спортчилар ичидан даcтлабки ғолиблар аниқланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!