Кики Бертенс иккинчи даврага чиқиб олди
Zohir2018
Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради
Голландиялик теннисчи Кики Бертенс ўз юртида ўтаётган "Libema Open" турнирининг биринчи даврасида муваффақиятга эришди.
Кики мусобақанинг мазкур босқичида швециялик Йоханна Ларссонни 6:3, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва иккинчи даврага йўл олди.
Шу тариқа Хертогенбос шаҳрида мезбонлик қилаётган турнирнинг иккинчи босқичида Бертенс ҳамюрти Аранта Русга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Изоҳлар (0)