Бу ўйинчи ҳеч қайси жамоага сотилмайди!
Ноёб истеъдод
«Ливерпуль» раҳбарияти жамоа вингери Рио Нгумоани сотиш ниятида эмас. Унга Германиянинг «Бавария» клуби қизиқиш билдирмоқда.
Жорий ҳафтада Bild нашри «Бавария» Луис Диасга ёш рақобатчи излашни фаоллаштиргани ва Нгумоани тегишли қисқа рўйхатга киритгани ҳақида хабар берди.
Нгумоа жорий мавсумда жадал ўсишга эришмоқда. У Премьер-лига ва бутун Европанинг энг ёрқин ёш истеъдодларидан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Бироқ «Ливерпуль» Нгумоага катта умид боғламоқда ва 18 ёшли англиялик футболчи бўйича бошқа клублардан келадиган ҳар қандай сўров ва таклифларни рад этишга тайёр. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Бундан ташқари, «Ливерпуль» Нгумоанинг 2028 йилгача мўлжалланган шартномасини узайтириш устида аллақачон фаол иш олиб бормоқда. Мерсисайд клуби янги келишувни расмийлаштиришда ҳеч қандай муаммо юзага келишини кутмаяпти.
Изоҳлар (0)