Ким тез югурди?

TIGGO 2 PRO

 

“Янги Ўзбекистон” боғида “Men G'olib” ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақасининг 3 километр масофада ўтказилган баҳсларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқ бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида ташкил этилган мазкур мусобақа Қуролли Кучлар вакиллари, куч тузилмалари ходимлари, ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ва нопрофессионал югурувчиларни бирлаштирди. 

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, жорий йилги “Men G‘olib Run” югуриш мусобақаси илк бор Марказий Осиё юриш ва югуриш академияси томонидан ташкил этилди.

Мусобақада куч тузилмаларининг 7 та жамоаси ва ҳарбий ўқув юртларининг 6 та жамоаси рақобатлашди. 

“Men G‘olib Run” мусобақасининг умумий соврин жамғармаси 76 миллион сўмдан ошди. Иштирокчилар эркаклар ва аёллар ўртасида 3 ва 10 километрлик масофаларда мутлақ ғолиблик, эркак ва аёл курсантлар ўртасида жамоавий биринчилик, куч тузилмалари вакиллари орасида эркаклар ва аёллар жамоавий биринчилиги бўйича тақдирланди. 

Жумладан, 3 километрлик югуриш мусобақасига ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакилларининг оилалари, шу жумладан катта-кичик авлод фарзандлари ҳам қўшилди. Ушбу масофадаги баҳсларда Элдор Ботиров ва Азиза Мирзаакбарова ғолиб деб топилди.

Маълумот ўрнида: “Men G‘olib Run” мусобақасининг иккинчи босқичи май ойида, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни арафасида бўлиб ўтади. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!