Киран Фэррелл: "Жошуа реваншга шошилмаслиги керак. Чунки..."

Даниэль Дюбуанинг мураббийларидан бири Киран Фэррелл Энтони Жошуага реванш ўтказмасликни маслаҳат берди.

"Агар Жошуа ёнимга келиб, маслаҳат сўраса, унга реваншга шошилмасллик кераклигини  айтган бўлардим. Чунки Дюбуа айни пайтда энг юқори спорт формасида. У 27 ёшли йиртқич шер. Мен Даниэльнинг нималарга қодирлигини биламан. У - Майк Тайсоннинг каттароқ версияси", - дея мураббийнинг сўзларини келтирди "Boxing Scene".

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни бўлиб ўтган катта бокс оқшомида Дюбуа Жошуани 5-раундда нокаутга учратган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!