Кит Хантер Шоҳжаҳон Эргашевдан қочиб, Санжар Раҳмоновга тутилди
АҚШлик машҳур Флойд Мейвезернинг промоутерлик компанияси билан ҳамкорлик қиладиган юртдошимиз Санжарбек Раҳмонов (12-2-1, 6 КО) 28 февраль куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Санжарнинг бу сафарги рақиби, унинг эски таниши Кит Хантер (11-0, 7 КО) бўлади. Маълумки, улар ўтган йили ўзаро жанг қилишиб, унда ҳакамлар ғалабани Хантерга тортиқ қилишган. Бу натижа бироз адолатсиз кўриниш олган эди. Сабаби, ҳамюртимиз ундан кўра, яхшироқ ҳаракат қилганди. Энди, Санжарда биринчи тўқнашувдаги ҳакамларнинг хатосини исботлаш учун ажойиб имконият пайдо бўлди
Эслатиб ўтамиз: Кит Хантер январда Шоҳжаҳон Эргашевга қарши супер енгил вазн тоифасида рингга чиқиши керак эди. Бироқ, номаълум сабабларга кўра улар ўртасидаги жанг бекор бўлган эди.
Фикрлар