Кличко боксдан кетгандан сўнг Жошуа янги рақиб қидиришни бошлади

  • 3 август, 2017, 18:15
  • 0
  • Бокс

Супер оғир вазн тоифасининг IBF/IBO/WBA чемпоинлик камарлари соҳиби Энтони Жошуанинг промоутери Эдди Хирн болгариялик боксчи Кубрат Пулев билан жанг ташкил қилиш борасида музокаралар ўтказмоқда.

Бу жанг борасидаги якуний қарор шу бир ой ичида қабул қилиниши кутилмоқда, дея хабар беради Independent нашри. Пулев ушбу вазнда IBF камарига расмий даъвогар ҳисобланади.

Аввалроқ Жошуа 11 ноябрь куни Лас-Вегасда Владимир Кличко билан реванш жангини ўтказишни режалаштираётган эди, бироқ украиналик боксчи профессиональ боксдаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!