Клопп: Бу футболчидан зўри йўқ!

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ўз фаолияти давомида бирга ишлаган энг кучли футболчи ким эканини айтди.

- Энг зўри Роберт Левандовски. Аслида ундан бошқа футболчининг номини тилга олиш адолатсизлик бўлади. У ўз салоҳиятини қандай очгани, ҳозирги даражасига етиш учун нималар қилганларини таърифлашга сўз ожиз, - деди Юрген Клопп.

Кейинги йилларда “Бавария”нинг асосий тўпурарига айланган польшалик ҳужумчи Юрген Клопп қўл остилда “Боруссия”да тўп тепган.

Яқинда “Ливерпуль” ёзда Левандовскини трансфер қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию