Клопп Германия терма жамоасига асосий дарвозабон танлади
Ёз мавсумида Юрген Клопп Германия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди ва ҳозир биринчи ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.
Fussball Transfers нашрининг Bild газетасига таяниб хабар беришича, Клопп асосий дарвозабон сифатида Марк-Андре тер Штегенни танлаган. Манбага кўра, агар 34 ёшли посбон яхши спорт формасини сақлаб қолса, у терма жамоада биринчи рақамли дарвозабон бўлиб қолади.
Хабарда айтилишича, Клопп аллақачон Марк-Андре тер Штеген билан боғланган ва у билан шахсий суҳбат ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Марк-Андре тер Штеген «Барселона» клубидан «Аякс» жамоасига ижара асосида ўтган эди. Германия терма жамоаси сафида у шу кунга қадар 44 та ўйин ўтказиб, дарвозасидан 54 та тўп ўтказиб юборган.
Германия терма жамоасининг навбатдаги учрашуви 24 сентябр куни Нидерландияга қарши ўйин бўлади.

Фикрлар