Клопп курсисини кимга топширади?

Бир неча йилдан бери “Ливерпуль”ни муваффақиятли бошқариб келаётган Юрген Клопп мавсум охирида бош мураббийликни топширишини олдиндан маълум қилган эди.

Клуб раҳбарияти унинг ўрнига муносиб номзод қидиряпти. Маълумотларга қараганда, ливерпулликлар уч нафар мураббийдан иборат рўйхат тузди ва улар билан музокара ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

The Independent нашрининг ёзишича, Клоппнинг ўрнига асосий даъвогар сифатида “Байер”ни енгилмас жамоага айлантрган Хави Алонсо ва “Спортинг”ни Португалия чемпиони қилган Рубен Аморим  номи қайд этилган.

“Ливерпуль” биринчи навбатда испаниялик мутахассис Хаби Алонсони олиб келишга уриниб кўради. Агар бунинг имкони топилмаса, Рубен Аморимга мурожаат қилинади.

Англия Премьер-лигасида ишлаш тажрибасига эга Роберто Де Зерби учинчи номзод ҳисобланади. Италиялик мураббий айни пайтда “Брайтон”да муваффақиятли иш юритмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mahmud Ttww
27/02/2024 16:28
Хабини олиб келиш керак, хасис Генри соққани аямаса, қолгани ишлаши қийин. Шу Ливерпуль ҳам дурустроқ хўжайинга ялчимади.