Клопп ортидан Муҳаммад Салоҳ ва яна иккита энг зўр ўйинчи “Ливерпуль”дан кетади
“Ливерпуль”ни тўққиз йилдан бери муваффақиятли бошқариб келаётган Юрген Клопп жорий мавсум якунланиши билан клубни тарк этишини эълон қилди.
Германиялик мутахассиснинг қарори жамоада катта ўзгаришларга олиб келади.
Бир неча манбаларнинг таъкидлашича, Клопп ортидан жамоани энг яхши тўпурар Муҳаммад Салоҳ, сардор Виржил ван Дейк ва етакчи ҳимоячилардан Трент Александер-Арнольд ҳам тарк этиши мумкин.
Бу ўйинчиларнинг ливерпулликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди. Клоппга суяниб қолган бу етакчилар билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокаралар бошлангани йўқ. Қолаверса, Клоппнинг кетиши бу юлдузларнинг бошқа клубларга ўтиб кетишига туртки бўлиши кутилмоқда.
Фикрлар