Клопп супертўпурарга кўз тикмоқда
“Ливерпуль”нинг собиқ ҳимоячиси Стивен Уорнок жамоа бош мураббийи Юрген Клоппга “Арсенал” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни олишни маслаҳат берди.
- Мен Клоппнинг ўрнида бўлганимда “Арсенал” билан боғланиб Обамеянг масаласини ижобий ҳал қилган бўлардим. Бу даражадаги ҳужумчига эга бўлишни жуда муҳим. У асосий таркибда ҳам захирадан тушиб ҳал гол ура олади. Унинг нималарга қодирлигини ҳамма билади. Обамеянг ҳам “Ливерпуль”да ўйнашга рози бўлади. Аминманки, габонлик ҳужумчи фаолиятини Европа Чемпионлар лигаси ва барча турнирларда бош соврин учун курашадиган жамоада давом эттиришга қарши бўлмайди, - деди Уорнок.
Масаланинг яна бир муҳим жиҳати шундаки, Обамеянг “Боруссия”да айнан Клопп қўл остида ўйнаган.
Фикрлар