Клопп янги лавозимда иш бошлайди

"Ред Булл" компанияси Юрген Клоппни футбол раҳбари этиб тайинлаганини эълон қилди.

Немис мутахассиси 2025 йилнинг 1 январидан иш бошлайди.

57 ёшли Клопп ўзининг янги лавозимида "Ред Булл" клубларининг халқаро тармоғини стратегик бошқариш учун масъул бўлади 

Компания мутахассиснинг клублар кундалик фаолиятида иштирок этмаслигини айтди. У спорт директорларига ёрдам беради. Юрген шунингдек, скаутлик хизматларини назорат қилади ва мураббийларни тайёрлайди.

Маълумот учун, "Ред Булл" компанияси Германиянинг " РБ Лейпциг", Австриянинг "РБ Зальцбург" ва Американинг "Нью-Йорк РБ" клубларига эгалик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!