Клоппнинг Германия термасидаги маоши очиқланди
Германия футбол иттифоқи (DFB) бош мураббийликка номзод сифатида Юрген Клоппга йиллик маоши 7 миллион евро бўлган тўрт йиллик шартнома таклиф этди. Бу ҳақда Bild нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 59 ёшли мутахассис таклиф қилинган маош бўйича бундан олдин миллий жамоани бошқарган Юлиан Нагельсмандан кўпроқ иш ҳақи олади. ОАВда аввалроқ Нагельсманнинг Германия термаси бош мураббийи сифатида йиллик даромади 4–6 миллион евро атрофида бўлгани ёзилган эди.
2025 йилдан бошлаб Клопп Red Bull компаниясида халқаро алоқалар бўйича директор лавозимида фаолият юритиши кутилмоқда. Унинг бу ердаги шартномаси 2029 йил охиригача мўлжалланган. Red Bull корпорациясига қўшилишидан олдин Клопп 2015 йилдан 2024 йилгача «Ливерпуль» клубини бошқарган.
3 июль куни Германия футбол иттифоқи (DFB) Юлиан Нагельсман билан шартнома муддатидан олдин бекор қилинганини эълон қилди ва Клопп билан музокаралар ўтказиш нияти борлигини маълум қилди.

Фикрлар