Клуб АПЛ юлдузини қадрламаяпти

  • 10 февраль, 23:00
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

"Ливерпул"нинг собиқ ҳимоячиси Деян Ловрен ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг келажаги ҳақида фикр билдирди.

- Салоҳ билан алоқадаман, вақти-вақти билан гаплашиб турамиз. Мен эҳтиёткорлик билан гапиришим керак. Сабаби, кўп нарсалардан хабардорман. Аниқ рақамларни билмасам-да, Салоҳ нима сўраса, ўйлайманки, унинг майдондаги ҳарактлари бунга лойиқ. Кимдир унинг 33 ёшдалигини айтиши мумкин. Бироқ, ёшга эътибор берманг. Роналду 40 ёшида ҳамон ўйнамоқда. Умид қиламанки, Салоҳ масаласи ҳал этилади.

Ҳозирда у шартномани узайтиришдан кўра, кетишга яқинроқ. Бир куни у билан суҳбатлашганимда, клуб уни етарлича қадрламаётганини англадим. Сўнгги беш-олти йилда бундай натижаларни кўрсатган бошқа футболчи йўқ. Менимча, Салоҳга етарлича эътибор қаратилмаяпти, - деди Ловрен "Mirror" нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, мисрлик ҳужумчининг "мерсисайдликлар" билан амалдаги шартномаси мавсум якунигача мўлжалланган.

.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!