Клуб Лукакунинг кетганидан хурсанд бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиянинг “Наполи” клуби ҳужумчи Ромелу Лукакунинг “Фенербаҳче” жамоасига ўтиши муносабати билан унга миннатдорлик билдирди. 12 август куни бельгиялик футболчининг трансфери расман эълон қилинди.

- Ҳар бир ютиб олинган яккакураш ва ҳар бир урилган гол учун раҳмат, Ромелу!, - дейилади Неаполь клуби хабарида.

Ўтган мавсумда 33 ёшли ҳужумчи барча мусобақаларда клуб сафида атиги еттита ўйин ўтказиб, бир марта гол урди. У мавсумнинг катта қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бугунги кундаги бозор баҳоси 6 миллион еврони ташкил қилади.

“Наполи” А Сериянинг ўтган мавсумида 38 ўйинда 76 очко жамғариб, иккинчи ўринда якунлади. 2025/26 йилги Италия чемпионати ғолиби 87 очко тўплаган Миланнинг “Интер” жамоаси бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!