Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" ва "Фламенго"нинг ярим финалдаги рақиблари аниқланди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финал жуфтликлари аниқланди.

Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби чорак финалда Марокашнинг "Видад" жамоасини пенальтилан сериясидан таслим этиб, кейинги босқичга йўл олди. Риёдликлар бу босқичда Бразилиянинг "Фламенго" клуби билан тўқнаш келади.

Яна бир ярим финалда "Реал" Мисрнинг "Ал-Аҳли" клуби билан ўйнайди. Миср жамоаси чорак финалда "Сиэтл Саундерс"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди.

Ярим финал ўйинлари 8-9 февраль кунлари ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!