Кўпчилик кетади! "Арсенал" катта қисқартиришга қўл урмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг амалдаги чемпиони бўлган «Арсенал» клуби Лондонда жойлашган турли бўлимларида фаолият юритаётган 60 нафар ходимни ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. 

Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Манбага кўра, масала бўйича маслаҳатлашувлар ҳали давом этмоқда, шу боис якуний қарор ўзгариши мумкин. Қисқартиришлар мураббийлар штаблари, эркаклар ва аёллар жамоаларини мусобақаларга тайёрлаш билан шуғулланадиган ходимлар, хавфсизлик хизмати, жамоатчиликка қаратилган лойиҳалар, Arsenal Foundation хайрия жамғармаси ҳамда аёллар жамоаси билан ишловчи персоналга тааллуқли эмас.

Маълумот учун, 2024-25 йилги мавсум якунига кўра «Арсенал»нинг даромади 691 миллион фунт стерлингни ташкил этди. 

Шу билан бирга, клуб молиявий ҳисоботида умумий зарар 1,4 миллион фунт этиб қайд этилган. 2025-2026 мавсуми учун молиявий кўрсаткичлар ҳали эълон қилинмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!