КЎЖЧ."Фламенго" "Челси" устидан ишончли ғалабани қўлга киритди

CHERY AUTO

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган яна бир баҳс ўз ниҳоясига етди. "Челси" кутилмаганда "Фламенго" жамоасига 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Tecno

Учрашув англияликлар учун яхши бошланди ва 15-дақиқада Педро Нето ҳисобни очди — 1:0. Биринчи бўлим шу тарзда якунланди. Аммо иккинчи таймда Энцо Мареска шогирдлари ўз дарвозаларидан 3 та тўп ўтказиб юборди. 62-дақиқада Энрике жамоасининг ҳужумини гол билан якунланиб, мувозанатни тиклади — 1:1. Бу муваффақиятдан 3 дақиқа ўтиб, бразилияликлар яна бир гол уришга эришди. Бу сафар Данило голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ўйиннинг асосий вақти якунланишига 7 дақиқа қолганда эса Ян жамоасининг 3-голини урди ва нуқтани қўйди.

Бу ғалабадан сўнг "Фламенго"нинг очколари сони 6 тага етди ва улар D гуруҳида пешқадамлик қилишмоқда. "Аристократлар" эса 2-турдан сўнг 3 очко тўплаб, иккинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!