Колби Ковингтон АҚШ президенти Трамп қўлини ўпмоқчи бўлди (Видео)

АҚШ президенти Дональд Трамп яримўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпион Тайрон Вудлига қарши бўлажак бағс олдидан UFC жангчиси Колби Ковингтонга омад тилади.

"Мен Колбининг жангларини томоша қиламан. Мен уни ашаддий мухлисиман. У ғолиб ва чемпион. Бу ажойиб жанг ва ақлбовар қилмайдиган оқшом бўлади. Унга бўлажак жангда омад тиламоқчиман. Омад чемпион," - деди Трамп.

Шундан сўнг, UFC жангчиси АҚШ президентининг қўлидан ўпмоқчи бўлди.

Вудли ва Ковингтон қарама-қаршилиги 19 сентябрь куни Лас Вегасда "UFC Fight Night 178" доирасида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)