Колби Ковингтон: "Баклига қарши жангда формада эмасдим"
Америкалик Колби Ковингтон ҳамюрти Хоакин Бакли билан жангдаги мағлубиятига изоҳ билдирди.
“Баҳсга яхши тайёргарлик кўрмаган бўлсам-да, менимча, ёмон жанг қилмадим. Ўша куни мен яхши формамда эмасдим, чунки жангга оз фурсатда қолганда машғулотларни бошладим. Энди эса кучлироқ бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан” - деди Ковингтон ўзининг You Tube каналида.
Эслатиб ўтамиз, Колби ва Хоакин ўртасидаги тўқнашув "UFC оn ESPN 68" турнирида ўтказилди ва учинчи раундда Ковигтоннинг қоши ёрилгани туфайли ҳакамлар жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Якунда эса беллашув Баклининг ғалабаси билан тугади.
Фикрлар