Колби Ковингтон Ислом Махачев учун жиддий рақиб топди

  • 21 ноябрь, 16:02
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Америкалик UFC жангчиси Колби Ковингтон россиялик Ислом Махачев ва енгил вазн чемпиони Илия Топурия жанги ҳақида гапирди.

Tecno

"Мен Исломнинг Топурия билан жангини кўришни хоҳлайман. Менимча, бу ярим ўрта вазн ёки енгил вазнда ўтказилиши керак. Илия Махачев учун энг катта синов бўлади. Чунки уни йиқитиб, партерда ушлаб туриш қийинроқ. Қолаверса, грузиялик UFC тарихидаги энг кучли "панчер" лардан бири. Топурия Исломни нокаутга учратганини кўришни истардим", - деди Ковингтон "Helene" You Tube каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Илия охирги жангида бразилиялик Чарльз Оливейрани 1-раунддаёқ нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!