Колби Ковингтон учун идеал рақиб ким?
UFC шон-шуҳрат зали аъзоси Майкл Биспинг ярим ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони (77 кг) америкалик Колби Ковингтон учун идеал рақиб топди.
"Колбида ажойиб жанг қилиш учун барча имкониятлар бор, лекин яқин келажакда у ҳеч нарсага эриша олмади. Ковингтон катта жангларни хоҳламоқда. Дастин Порье билан кураш эса айнан у истаган нарса. Дастин идеал рақиб. У кўп нарсаларни бошдан кечирди ва катта муваффақиятларга эришган. Лекин Колби ва Порье ўртасида озгина зиддият хам бор. Улар шуни ҳал қилиб олишлари керак", - дея Биспинг сўзларини келтирди Low Kick ММА портали.
Фикрлар