Коман "Бавария"да қолади

  • 2 сентябрь, 2024, 17:01
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Кингсли Коман бу мавсум "Бавария"ни тарк этмайди.

Аввалроқ, 28 ёшли ярим ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Унга "Арсенал" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари қизиқиш билдирган эди.

"Бавария" билан шартномаси тугашига 3 йил қолган Коман Европада трансфер ойнаси ёпилишидан олдин раҳбариятга қолиш нияти борлигини айтди.

"Бавария" директори Макс Эберл жамоанинг Бундеслигада "Фрайбург" устидан қозонилган ғалабасидан (2:0) кейин бу маълумотни тасдиқлади. Франциялик футболчи ўйинда захирадан майдонга тушди. Жорий мавсумда у Германия кубогида учта ўйин ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!