Компани: “Бавария ғалабага муносиб эди”

“Бавария” бош мураббийи Венсан Компани “Реал Мадрид” устидан қозонилган ғалаба (4:3) ҳақида фикр билдирди.

“Ўйин жуда эмоционал ўтди. Биз кўп тўпга эгалик қилдик ва ҳар доим гол уришимиз мумкинлигини ҳис қилиб турдик. Аммо “Реал” барибир “Реал” — уларда жуда тезкор ва хавфли футболчилар бор.

Йигитлар руҳий жиҳатдан кучли бўлди ва қийин вазиятлардан чиқиб кетди. Мухлислар ҳам бизга ёрдам берди. Биз хотиржамликни сақладик ва ўз имкониятимизни кутиб турдик. Йигитлар бу ғалабага лойиқ эди”, — деди Компани.

Маълумот учун, мюнхенликлар ярим финалда ПСЖ билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!