Компани: "Иккинчи бўлимда жуда яхши ўйнадик"

CHERY AUTO

"Бавария" Бундеслиганинг 4-турида сафарда "Хоффенхайм"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Венсан Компани ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Tecno

"Бу тажриба ва маҳорат туфайли амалга ошди. Биринчи бўлимда улар биздан яхшироқ ўйнади, деб "Хоффенхайм" мураббийи Кристиан Ильцерга айтдим. Лекин иккинчи бўлимда жамоамиз реакция кўрсатди ва жуда яхши ўйнади. Ғалабадан жуда мамнунман", – деди Компани.

Унинг сўзларига кўра, қийин кечган биринчи бўлим унга ажабланарли бўлмаган:

"Ҳафта ўрталарида "Челси"га қарши оғир баҳс ўтказдик. Шундан кейин бу ерга, оғир майдонга келиш осон эмас эди. Мен ўйиндан олдин ҳам айтгандим – "Хоффенхайм" бу мавсумда, ҳатто мавсумолди баҳсларда ҳам, "Айнтрахт"га қарши беллашувдан ташқари, ҳамма ўйинда ғалаба қозонган. Қийин пайтларда хотиржамликни сақлай олдик ва иккинчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатдик", - дея қўшимча қилди белгиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!