Конор бор, Хабиб йўқ
UFC шон-шухрат зали аьзоси Майкл Биспинг аралаш яккакурашлардаги 4 та энг кучли жангчилардан иборат рўйхатни тузди.
Унинг талқинига кўра, бразилиялик жиу-житсу устаси Ройс Грейси биринчи ўринга лойиқ кўрилди. Иккинчи ўринни афсонавий спортчи Фёдор Емельяненко эгаллаган бўлса, кучли учликка UFC даги чиқишлари билан танилган Ронда Роузи киритилди. Рўйхатни эса ҳаммага маьлум-у машхур Конор МакГрегор якунлаб берди. Шундан сўнг Биспинг Конорни бу рўйхатга нима учун киритганини алоҳида тушунтириб ўтди.
"Биламизки, янги турнирларни оммага танитиш осон эмас. МакГрегор эса ММА ни янги босқичга олиб чиқишга катта ҳисса қўшди. Эҳтимол, мен ҳозирда ирландияликнинг тарафини олаётган ягона инсондирман, аммо ҳеч биримиз унинг хизматларини инкор эта олмаймиз" , - деди шарҳловчи.
Эслатиб ўтамиз, UFC президенти Дана Уайт Конор МакГрегор(22-6) ва Майкл Чандлер(23-8) ўртасидаги жанг кейинги йил ўтказилишини маьлум қилганди.
Фикрлар