Конор Макгрегор билан боғлиқ можаролар давом этмоқда
Ярим енгил (66 кг) ва енгил вазнда (70 кг) собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор аввалроқ уни жинсий зўравонлик иши бўйича айбдор деб топган суд қарорига эътироз билдирди.
“Икки кишига ёлғон айбловлар қўйилган бўлса-да, улардан бири оқланди. Жеймс Лоуренсни бу билан табриклайман! Ўша кеча нима бўлганини ҳаммамиз биламиз! Биз бор кучимиз билан Никитанинг ёлғонларига қарши чиқдик. Аммо суд нега у аёлга ишонди, билмайман. Бу туйғулар ва фикрлар суди бўлди. Бироқ биз ҳали тугатмадик. Албатта, бир кун келиб адолат ва ҳақиқат ғалаба қозонади!”, – деб ёзди Макгрегор ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Конор 2018 йилнинг декабрь ойида Дублинда Жеймс Лоуренс билан бирга (аёл) дўсти Никита Ни Лаимхинга жинсий зўравонлик қилганликда айбланган эди. МакГрегор жинсий алоқани инкор этмади, лекин ҳамма нарса келишилганлигини таъкидлади. Суд жараёнида у ўша куни гиёҳванд моддалар истеъмол қилганини ҳам тан олди.
Фикрлар