Конор МакГрегор энди октагонга қайтмайдими?
36 ёшли ирландиялик юлдуз Конор МакГрегор октагонга қайтишга яқинлашаётганини айтди.
“Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Фақат энди мен бир ярим ўлчам каттароқ поябзал кияман. Шундай бўлса-да, ниҳоят югуриб, сакраб, яна машқ қила оламан. Илгари поябзал кийишда қаттиқ ноқулайлик бор эди, шунинг учун каттароқ ўлчамни олиш идеал ечим деб ўйладим. Тез орада октагонда кўриниш бераман”, — деб МакГрегорнинг сўзларини келтирмоқда The Sun.
Эслатиб ўтамиз, Конор МакГрегор ва Майкл Чендлер ўртасидаги жанг 30 июнь куни Лас-Вегасда (АҚШ) "UFC 303" турнирида бўлиб ўтиши керак эди, бироқ ирландияликнинг оёғи синиши сабабли баҳс номаълум муддатга қолдирилганди.
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!
Фикрлар