Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш учун дадил қадам ташламоқда!

  • 3 сентябрь, 13:02
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор Ирландияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги саволларга жавоб берди.

Tecno

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида унинг сиёсатга киришга тайёрлиги ҳақида сўралганида, Макгрегор керакли овозларни йиғиб бўлганини айтди.

“Мен овозларни йиғдим. Ирландиянинг чақириғи эшитилади. Мен халқнинг иродаси учун бу ердаман. Менинг сиёсатимга қўшилганлар буюк миллатимизнинг нажоткори бўлишади. Улар Ирландия кўчаларидан олқишлар остида ўтишади. Ирландия абадий яшасин!” — деб ёзди Макгрегор.

Маълумот учун, Ирландияда президентлик сайловлари шу йилнинг ноябрь ойида ўтказилади. Ҳозирда мамлакат президенти 84 ёшли Майкл Хиггинс ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!