Конор Макгрегор навбатдаги рақиби ҳақида пост қолдирди
UFC да ярим енгил ва енгил вазн тоифаларида собиқ икка карра чемпион бўлган Конор Макгрегор промоушендаги навбатдаги жанги хақида фикр билдирди.
"Кейинги рақибим ким экани номаълум. Биласизлар, менга фарқи йўқ. Контракт юборинглар", – деб ёзди ирландиялик ўзининг Х ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, Конор сўнгги марта 2021 йил июль ойида октагонга кўтаралиб, биринчи раундда техник нокаут билан Дастин Порьедан мағлуб бўлганди. Айни пайтдаги миш-мишларга кўра, Конор Оқ Уйда ўтказиладиган турнир кардидан жой олиши мумкин.
Зебонисо Хамидова тайёрлади
Фикрлар