Конор МакГрегорнинг мураббийи: "У тайёр!"

  • 18 июль, 2022, 21:55
  • 0
  • MMA

Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор МакГрегорнинг мураббий Жон Кавани шогирдининг формаси ҳақида гапирди.

"У соғлом, бахтли ва аввалги жисмоний ҳолатига қайтиб олганидан хурсанд. Спорт залидаги сўнгги машғулотларимиз ММАга қаратилган, у тайёр. У машғулотларда қаттиқ тер тўкмоқда. Конор спаррингда бирорта зарба ўтказиб юбормаяпти.

Ишонаверинг, кеча у билан бироз курашишим кераклигин ҳис қилдим. Унинг қўли бўйнингизда турганда, аввалгидан кўпроқ хавф туғдиради. Шунинг учун ҳозир у жуда кучли",-деди Кавани.

Маълумот учун, МакГрегор сўнгги жангини 2021 йилнинг 11 июлида Дастин Порьега қарши ўтказиб, оёғини синдириб олгани учун муддатидан олдин мағлубиятга учраганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!