Конте: "Челси" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиши мумкин

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоасининг Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиши мумкинлигини тан олди.

“Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиш? Албатта, воқеалар ривожи шундай тугаши мумкин. Англия премьер-лигасида 4-ўринни қўлга киритиш жуда қийин. Бу Чемпионлар лигаси йўлланмаси ва кучли тўртликка кириш учун 6та тенг кучли жамоа кураш олиб борадиган дунёдаги ягона лига. Ушбу олти жамоанинг барчасига жуда қийин.

Албатта, мавсумни кучли тўртликда якунлай олмаслик хавфи ҳам мавжуд. Гарчи бу осон иш бўлмасада, биз мағлубиятлардан тўғри хулоса чиқаришимиз ва муаммоларни ҳал қилишимиз лозим”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" Чемпионлар лигаси 1/8 финал дастлабки учрашувида ўз майдонида "Барселона" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!