Конте Де Брюйнени захирага олишга нима сабаб бўлганини айтди

  • 19 сентября, 11:08
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Наполи" бош мураббийи Антонио Конте Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (0:2) Кевин де Брюйнени нима учун алмаштиришга қарор қилганини тушунтирди.

Tecno

Белгиялик футболчининг "Этихад"га қайтиши кўнгилдагидек бўлмади, бироқ бунда футболчининг ўзи айбдор эмас. 21-дақиқада Жованни ди Лоренцо майдондан четлатилгач, 26-дақиқада неаполликлар мураббийи де Брюйнени ҳимоячи Матиас Оливера билан алмаштиришга мажбур бўлди.

- Бошқа иложим йўқ эди. Кевинга жуда ачинаман, сабаби у ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнаётган эди, аммо у вазиятни тўлиқ тушунди. Бу мавжуд шароитда қилишимиз мумкин бўлган ягона тўғри қарор эди, - деди Конте "ТNТ Sports"га берган интервьюсида.

"Манчестер Сити" иккинчи бўлимдаги Эрлинг Холанд ва Жереми Докунинг голлари эвазига "Наполи"ни мағлуб этди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию