Конте
Ads

Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоада рекорд ўрнатди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра 50 ёшли мутахассис бош мураббий лавозимига ўтиргач қаторасига 5 та ўйинда ғалаба қозонган "нерадзуррилар" тарихидаги илк мураббий бўлди.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" А Сериянинг ўтган 5 та турида "Лечче", "Удинезе", "Кальяри", "Милан" ва "Лацио" клубларини енгди.

Маълумот учун, Конте “Интер”ни жорий йилнинг 31 майида қабул қилиб олган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.