Конте

"Интер" бош мураббийи Антонио Конте “Бавария”да ижарада ўйнаб қайтган вингер Иван Перишич ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бавария”да ажойиб ғалаба тажрибасини ҳис қилган Иван учун хурсандман. У учта соврин ютди ва “Интер”га улкан қатъият билан қайтди. Унинг бизга ёрдам бериш, ўзини жамоага бағишлаш учун келгани жуда яхши”, - дейди италиялик мутахассис.

Перишичнинг “Интер” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унга “Манчестер Юнайтед”дан ҳам жиддий қизиқишлар бўлган эди, аммо якунда клублар ўзаро келиша олмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)