Конте Лондон клуби билан келишувга эришди

"Интер"нинг собиқ устози Антонио Конте "Тоттенхэм" бош мураббийи бўлишга яқин турибди.

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, италиялик мутахассис ва Лондон клуби ўртасида кечган музокаралар анча ижобий якунланган. Конте раҳбарият билан “Тоттенхэм” лойиҳаси, келажакдаги трансферлар, шартнома муддати ва ойлик маош масалаларини муҳокама қилган.

Бундан ташқари, "Ювентус"нинг собиқ спорт директори Фабио Паратичи ҳам “Тоттенхэм”да айнан спорт директори лавозимида иш бошлашга яқин турибди.

“Тоттенхэм” якунланган мавсум премьер-лигада 62 очко билан 7-ўринни эгаллади. “Шпорлар” янги мавсумда УЕФА Конференциялар лигасида иштирок этади.

Конте учун Лондон бегона шаҳар эмас. У 2016-2018 йилларда ушбу шаҳарнинг яна бир жамоаси - "Челси"ни бошқарган ва Англия чемпионлигини қўлга киритган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар