Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Конте "Манчестер Юнайтед"га талаблар қўйди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Мураббийни кўндириш осон эмас

«Манчестер Юнайтед» жамоасини бошқариш масаласида Антонио Конте муайян шартлар асосида рози экани маълум бўлди.

Италиялик мутахассис ҳозирча Майкл Кэррикка эҳтимолий асосий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Каррик жамоанинг мавсумни омадсиз бошлагани ортидан ишдан бўшатилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар кучайган.

Repubblica нашри ёзишича, чоршанба куни кечқурун бўлиб ўтган музокаралар чоғида Конте клуб раҳбариятига бир қатор талабларни қўйган. У, аввало, трансфер сиёсатида тўлиқ сўз ҳуқуқига эга бўлишни, қайси футболчиларни олиш ёки жамоадан кетказиш масаласида ҳал қилувчи қарор қабул қилишни истамоқда. 

Шунингдек, Конте ўз тактик ғояларига мос таркибни эркин шакллантириш, зарур деб ҳисоблаган барча мураббий ва мутахассисларни ўз штабига жалб этиш имкониятини ҳам талаб қилган.

Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте ўтган мавсум якунида «Наполи»ни тарк этганидан бери бирор клубда ишламай келмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ