Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истаяпти

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Наполи" жорий ёзда ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида Рахим Стерлингни ўз сафига қўшиб олишни кўриб чиқмоқда. "La Gazzetta dello Sport" нашрига кўра, англиялик 30 ёшли футболчи неаполликлар шорт-листига киритилган ва унинг номзоди бош мураббий Антонио Конте томонидан маъқулланган.

Ҳозирда Стерлинг "Челси"га тегишли, аммо ўтган мавсумни у "Арсенал"да ижара асосида ўтказиб, АПЛда 17 та ўйинда 2та голли узатма амалга оширган.

Шунингдек, 'Наполи"нинг диққат марказида Жек Грилиш ("Манчестер Сити") ва Федерико Кьеза (ҳозир "Ливерпуль" футболчиси) ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг амалдаги чемпионлари бу мавсум "Манчестер Сити" футболчиси Кевин де Брюйне ҳам қўшиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!