Контенинг ўрнига ким келади?

The Telegraph нашри Антонио Конте “Челси”ни тарк этган тақдирда, кимлар “аристократлар” бошқарувига келиши мумкинлиги борасида ўзига хос таҳминларни илгари сурди.

Бу борада “Барселона” собиқ бош мураббийи Луис Энрике фаворитлар қаторида зикр этилмоқда. Бу борада иккинчи ўринга илгари лондонликлар билан ишлаган Гус Хиддинк бормоқда.

Учинчи номзод эса “Ювентус” устози Массимилиано Аллегри эканлиги айтилмоқда.

Бундан ташқари, Диего Симеоне (“Атлетико”), Маурицио Сарри (“Наполи”), Зинедин Зидан (“Реал”), Марку Силва (“Уотфорд” собиқ устози), Брендан Рожерс (“Селтик”) ҳамда Фрэнк Лэмпардлар ҳам нашр томонидан номзодлар рўйхатида келтирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!