Кўп гол ўтказяпмиз!
Бундеслиганинг амалдаги чемпиони “Бавария” чемпионатнинг навбатдаги турида “Хоффенхайм”ни қабул қилади. Мюнхенликлар лиганинг охириги икки учрашувида ҳам очко йўқотгани боис, бўлажак баҳс жамоа учун муҳим аҳамият касб этади.
“Бавария” 2026 йил ҳисобидан Бундеслигада ўтказилган бешта учрашувнинг бирортасида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олгани йўқ. Жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Жонатан Та бу борада фикрларини билдириб ўтди.
- Биз бироз кўпроқ гол ўтказяпмиз, айниқса очиқ ўйиндан. Аввал ўтказиб юборган голларимизнинг ярми стандарт вазиятлардан бўларди. Бу ҳолат ҳануз сақланиб қолган ва биз бу камчилик устида ишлашимиз керак.
Аммо биз оғир даврни бошдан кечиряпмиз, деган ҳиссиёт йўқ. Бошқа жамоалар ҳам мослашмоқда, улар бош мураббий Венсан Компани нимани хоҳлаётганини тушуниб етиш учун етарли вақтга эга бўлишди ва бизга қарши турлича усулларни синаб кўришяпти. Биз ҳам бунга мослашишимиз керак, - деди Жонатан Та.
Фикрлар