Кўпчилик танимайдиган мураббий биринчи ўйинида ПСЖни ер тишлатди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ланс” бош мураббийи Дино Топпмёллер Франция Суперкубоги баҳсида ПСЖ устидан қозонилган 1:0 ҳисобидаги сенсацион ғалабага муносабат билдирди. Қайд этиш жоиз, “Ланс” 45 дақиқадан ортиқ вақт давомида бир киши кам бўлиб ўйнади.

- Бу жуда ўзига хос воқеа. Бу ерда, мухлисларимиз олдидаги биринчи расмий ўйиним эди. Бу ҳақиқатан ҳам футболчилар ва мураббийлар штаби биргаликда эришган жамоавий ғалаба.

Майдондаги муҳит клуб учун бу совринни қўлга киритишимизга жуда катта ёрдам берди. Мен улкан фахр ҳиссини туяпман, чунки футболчилар бор кучини беришди. Биз жуда техник ва жарима майдони ичида ўта хавфли жамоага қарши ўйнаш жуда оғир бўлишини билардик.

Қарши ҳужумларда нимадир қила олишимизни ҳам билардик. Бугун биз жон-дилимиз билан ўйнадик. Буни кўрдик ва мен учун энг муҳими ҳам шу. Яна бир бор айтаман, ҳеч қачон ижобий натижани кафолатлаб бўлмайди.

Аммо бошқа томондан, биз ҳар доим бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз керак. Шундай қўллаб-қувватлов билан исталган рақибни мағлуб эта оламиз, - деди Дино Топпмёллер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!