Кори Гофф барчани лол қолдириди
Zohir2018
15 ёшида бош соврингга эга чиққан янги юлдуз
Жорий йилги спорт мавсумининг теннис йўналишида йил кашфиётига айланган америкалик Кори Гофф, "Upper Austria Ladies Linz" турнири ғолибига айланди.
Кори Линц шаҳрида аёллар ўртасида ўтган мусобақанинг финали баҳсида латвиялик Елена Остапенкони 6:3, 1:6, 6:2 ҳисобида таслим қилди.
Шу тариқа 15 ёшли Гофф мусобақа бош соврини билан бир қаторда 34,677 Евро пул мукофоти ва 280 рейтинг очкосини қўлга киритди.

Изоҳлар (0)