"Коринтианс" Депай билан шартномани бекор қилиши мумкин. Сабаби...
Бразилиянинг "Коринтианс" клуби нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депай билан шартномани бекор қилиши мумкин.
Esportes da Sorte нашри хабарига кўра, клуб яқин орада асосий ҳомийсидан айрилиши мумкин. Ушбу ҳомий қонунни бузганликда айбланмоқда. Гап шундаки, ушбу ҳомий Депайнинг маошини қоплайди.
Эслатиб ўтамиз, Мемфис ёзда "Атлетико" Мадриддан эркин агент сифатида "Коринтианс"га кўчиб ўтган эди. 30 ёшли футболчи Бразилия чемпионатида 3 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.
Депай бунгача ПСВ, “Манчестер Юнайтед”, “Лион” ва “Барселона” каби жамоаларда тўп сурган.
Фикрлар