Коул Палмер: "Ҳали бирорта ўйинга тўлиқ тайёр ҳолатда чиқмадим"

"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер тан олдики, фаолиятида илк бор жиддий жароҳат муаммоларига дуч келмоқда. 23 ёшли футболчи шанба куни АПЛ доирасида "Вулверхэмптон"га қарши баҳсда (3:1) хет-трик қайд этди. Учинчи голгача бўлган барча тўплар биринчи бўлимда киритилди, иккитаси пенальтидан амалга оширилди.

"Бу мавсумгача фаолиятим давомида ҳеч қачон жароҳат билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаганман. Мен учун бу янги ҳолат ва ҳали ҳам бу билан қандай курашишни ўрганяпман. Албатта, бу хафа қилади.

Ўйлашимча, бу мавсумда бирорта ҳам ўйинга юз фоиз тайёр ҳолатда чиқмаганман. Майдонга тушар эканман, доим ўзимдан сўрайман: "Буни қила оламанми, ёки бошқасини-чи?" Бу ҳақда жуда кўп ўйлаб юбораман", – деди Палмер.

"Челси" етакчиси жорий АПЛ мавсумида 14 та ўйинда 7 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!