Ковачич учун АПЛнинг бир қатор клублари курашмоқда

"Челси" футболчиси Матео Ковачич ёзда клубини ўзгартириши мумкин. Ярим ҳимоячининг "аристократлар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади. У ҳали янги битим борасида келишувга эришгани йўқ. 

Хорватиялик футболчи учун АПЛнинг бир қатор клублари курашмоқда. "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" каби жамоалар уни ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда, дея хабар берди "90 MIN" нашри. 

Маълумот учун, Ковачич ушбу мавсум "Челси" сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та ассист амалга оширди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!