Ковачични яна "Интер"га қайтаришмоқчи

“Реал” Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Матео Ковачич яна “Интер” сафига қайтиши мумкин.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар”нинг янги бош мураббийи Антонио Конте 25 ёшли хорватиялик футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлаган ва уни ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ковачич якунланган мавсумни “Челси” сафида ижара асосида ўтказди ва ўз навбатида “аристократлар” ҳам уни ўз таркибларида сақлаб қолишни режалаштиришмоқда.

Маълумот учун, Ковачич 2013-2015 йилларда “Интер” сафида тўп сурган. Шундан сўнг 38 млн евро эвазига “Реал” Мадридга кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!